Буюк Британиянинг 850 ҳарбий хизматчисини Ироқнинг жанубидан Бағдод шаҳри яқинига кўчириш бошланди.

Улар АҚШ кучларининг бошқа ҳудудларга кўчирилган қисмлари ўрнига жойлаштирилади. Британиянинг 8 минг аскарли асосий қўшини Ироқнинг жанубида қолаверади.
АҚШ қўмондонлиги бугун Бағдод шимолида ҳарбий автоколоннага ҳужум қилингани тўғрисида хабар берди. Бир ҳарбий хизматчи нобуд бўлди, яна бир аскар яраланди.
Бош қароргоҳи Парижда жойлашган, очарчиликка қарши курашувчи "Аксьюн контр ла фэм" инсонпарварлик ташкилоти ходимлари хавфсизлигини ўйлаб, ўзининг Ироқдаги фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришини билдирди.