Бугун Aфғонистон пойтахти Кобул марказида қуролли шахслар БМТ машинасидан Марказий сайлов комиссиясининг уч нафар ходимини ўғирлаб кетди. Ўғирланганлар чет эл фуқаролари.

Арол
БМТнинг Кобулдаги матбуот вакили Мануэл де Алмеида э Силва воқеага тўхталиб¸ ҳукумат қидирув ишлари олиб бораëтганини билдирди.
"Бугун Кобулда тушга яқин Марказий сайлов комиссияси ходимларидан уч нафар ҳамкасбимиз ўғирлаб кетилди. Афғонистон полицияси ва ҳукуматнинг хавфсизлик хизмати ҳодисани жиддий ўрганмоқда"¸ - деди БМТ вакили.
Британия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича¸ ўғирлаб кетилганлардан бири Буюк Британия фуқароси. Бошқа бири филиппинлик дипломат ва учинчиси косоволик аëлдир.
Ахборот воситаларининг БМТ ва Афғонистон расмийларига асосланиб билдиришича¸ ҳарбий кийимдаги шахслар сайлов комиссияси ходимлари кетаëтган машинани тўхтатиб¸ уларни ўз машинасига солиб¸ олиб кетган.