Ироӄда халӄаро ӄўшинлар ва исёнчилар ўртасида жанглар давом этди.

Фарангис Саид
Анбар вилоятида 8 АҚШ аскари ўлдирилган, 9 аскар жароҳатланган.

Пойтахт Бағдодда “Ал-Арабия” телеканали идораси олдида автомашинада ўрнатилган бомба портлади. Оӄибатда 7 одам нобуд бўлди. 19 кишининг жароҳатлангани айтилмоӄда. “1920 бригадаси” деб номланган гуруҳ ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.