21 ноябрда Украинада иккинчи тур президентлик сайлови бўлиб ўтади.

Тўлқин
Бу ҳақда бугун Украина Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Дастлабки бюллетенларни санаш натижаларига кўра, асосий номзодлар: Виктор Янукович ва Виктор Юшенко ўртасидаги фарқ 1 фоиздан камроқни ташкил этади.
Виктор Янукович учун 40 фоиздан зиёд сайловчи овоз берган, Виктор Юшенко эса 39 фоиз сайловчилар овозига эга бўлган.
Овоз беришда кузатувчи сифатида иштирок этган Европадаги ташкилотлар вакилларига кўра, бу галги овоз бериш жараёнида 2002 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловига нисбатан халқаро меъёрларга кам риоя этилган.
Бугун Львов шаҳрида сайловда қонунбузарликлар содир этилди, деб ҳисоблаган Юшенко тарафдорлари кўпминг кишилик митинг ўтказди. Уларга кўра, шу боисдан Юшенко сайловда ғалаба қозонмаган.