Судандаги БМТ вакилларига кўра ҳукумат Дарфурдаги қочқинларга инсонпарварлик ëрдамлари етказилишига тўсқинлик қилмоқда.

Армия ва полиция бир неча қочқинлар лагерларини ўраб олишди. Хукумат куч ëрдамида қочқинларни лагерларни тарк қилишга мажбур қилишидан БМТ вакиллари ҳавотир олмоқда.
Дарфурда арабларнинг қуролланган гуруҳлари босқинидан 50 минг қора танли нобуд бўлган эди. Бир ярим миллион киш эса ўз уйларини тарк қилишди.