«CARE» номли халқаро ёрдам кўрсатувчи ташкилот Ироқдаги жанггариларни ташкилотнинг Ироқдаги бўлими бошлиғи Маргарет Ҳасанни гаровдан озод қилишга чақирди.

Маргарет Ҳасанни расман ишга ёллаган «CARE» ташкилотининг Австралия бўлими вакилига кўра, жанггарилар Ҳасанни ўлдиришга таҳдид қилинганидан кейин унинг ҳамкасблари чуқур хавотирга тушган.
Жанггарилар агар Британия ҳукумати 48 соат ичида Ироқдан ўз қўшинини олиб чиқмаса, Маргарет Ҳасанни қатл этишга таҳдид қилган.