Британия Бош вазири Тони Блэр Брюсселда Ироқ муваққат ҳукумати Бош вазири Ийяд Алавий билан учрашди.

Тўлқин
Матбуот анжуманида Тони Блэр, жумладан, бундай деди:
“Бизнинг мақсадимиз Ироқда сайловнинг тинч ўтиши учун ҳар томонлама кўмак беришдир. Биз сайловда Ироқ халқининг ўз фикрини эркин изҳор этиш имкони бўлишини ва Ироқ келажакда барқарор ва ривожланган мамлакатга айланишини истаймиз”.
Ўз навбатида Алавий бундай фикр билдирди:
“Биз терроризмга қарши урушда ғолиб бўлиш ва январда умумий сайловни муваффақиятли ўтказиб, демократик йўл билан ривожланиш босқичига қадам қўйиш ниятидамиз” .