Қозоғистон ички ишлар вазирлиги 24 килограмм юқори сифатли героинни олиб ўтишга уринган шахсни қўлга олганлигини хабар берди.

Фарруҳ Юсуфий
Аниқланишича, қўлга олинган шахс Россиянинг Ингушетия республикаси фуқаросидир.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги расмийларининг таъкидлашича, героин Қозоғистонга Тожикистон орқали Афғонистондан олиб келиниб, Россияга олиб ўтилиши режалаштирилган.