Бугун Фаластин мухториятининг уч раҳбари Иорданияга борди. У ердан улар Францияга Ясир Арафатдан хабар олгани жўнаб кетади.

Фарруҳ Юсуфий
Бош вазир Ахмад Қурай, Ташқи ишлар вазири Набил Шаат ва Фаластин озодлиги ташкилоти бош котиби Махмуд Аббос душанба куни кечқурун Парижга етиб бориши ва сешанба куни Париж яқинидаги касалахонада Арафатникўришлари кутилмоқда.
Фаластин маъмурияти расмийларининг Парижга сафари Арафат рафиқаси Суха Арафат Фаластин раҳбарларини турмуш ўртоғига қарши фитна уюшитрганликда ва унинг тезроқ вафот этишини хоҳлаётганликда айблаганидан сўнг қолдирилганди. Суха Арафат оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида бундай деган эди.
"Мен Фаластин халқига Арафатнинг номидан шуни етказмоқчиманки, Парижга келаётган бир гуруҳ инқилобчилар Ясир Арафатни тириклайин кўмгани келадилар”