АҚШ ва Ироқ қўшинлари жангарилар томонидан ушлаб турилган Фаллужа шаҳрини ўққа тутишни давом эттирмоқдалар.

Фарруҳ Юсуфий
Олинган охирги ҳабарларга кўра, Ироқ муваққат ҳукумати раҳбари Ияд Аллави Фаллужада Ироқ ва АҚШ қўшинларига қуруқликдаги хужумни бошлашга рухсат берган.
Ироқ муввақат ҳукуматининг раҳбари Ияд Аллави берган баёнотига кўра, Фаллужадаги жанггарилар можаронинг тинч йўл билан ҳал этилишини истмаяпти.
Душанба куни Бағдодда ўтказилган матбуот анжуманида Аллави Фаллужада қонунчилик яқин кунларда ўрнатилишини айтди.
"Биз террорчиларни таъқиб қилмоқдамиз. Ироқликлар, жумладан Фаллужаликлар, террорчиларни тезроқ тугатиб, шаҳарда тартиб ўрнатилишини хоҳлайди ва биз буни бажарамиз”, - деди Аллави.
Айни пайтда Грузия 300 аскардан иборат қўшинни Ироққа юборганлигини хабар қилди. Грузия мудофаа вазири гиоргий Барамидзенинг айтишига кўра, грузия ҳарбий кучлари БМТнинг Ироқдаги миссиясини қўриқлаш ишлари билан шуғулланади.