Ироқнинг Фалужжа шаҳрида коалиция қўшинлари ва исёнчилар ўртасидаги жанглар уч кундан буён давом этмоқда.

АҚШ авиацияси ва артиллерияси исёнчилар позицияларига зарбалар беряпти.
Ироқда яраланиб, Вашингтондаги касалхонада даволанаётган ҳарбийларни бориб кўрган АҚШ президенти Жорж Буш бундай деди:
"Коалиция кучлари Ироқ ҳукумати илтимосига биноан шу мамлакат қўшинлари билан ҳамкорликда бегуноҳ кишиларни ўлдираётган, Ироқ халқини террор қилаётган, мамлакатда демократия ривожига тўсқинлик қилаётганларни қўлларидан қуролни ташлашга мажбур қилиш учун ҳужумни амалга ошираяптилар".
Фаллужадан олинган хабарларга қараганда уч кундан буён давом этаётган жангларда АҚШ ҳарбийларидан 10 ва Ироқ ҳарбийларидан 2 киши, исёнчилардан камида 70 киши нобуд бўлган. Тинч аҳоли орасида ҳам қурбон бўлганлар бор.