Бугун Россия Давлат Думаси жамоат жойларида чекишни тақиқловчи қонун лойиҳасини бир овоздан тасдиқлади.

Федерация Кенгаши муҳокамасига ўтган мазкур хужжатда иш жойлари, касалхоналар ва давлат идораларида чекишни, шунингдек, тиббиёт, маданият ва спорт муассасалари биноларида тамаки маҳсулотлари савдосини тақиқлашни кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Россия чекувчилар сони бўйича дунё мамлакатлари орасида юқори ўринлардан бирида туради.
15 ёшдан ошган россиялик эркакларнинг 60 фоиздан кўпи чекишга ружу қўйган.