“Нейтралний Туркменистан” газетаси хабарига кўра, Туркманистон Украинадан “Колчуга” ҳаво ҳужумидан мудофаа системасини сотиб олган.

Мазкур система жанговар учқичларни 600 километр масофадан аниқлай олади. Туркманистон ҳукумати мазкур қурол учун Украинага қанча пул тўланганини ошкор этмади. Жорий йил бошида Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов Каспий денгизининг Туркманистонга тегишли қисмини назорат қилиш учун Украинадан 20та соқчи кемаси сотиб олишга рози бўлган.