Бугун Грузиянинг Абхазия республикасида мухолифат тарафдорлари Президент маъмурияти ва ҳукумат идораси жойлашган бинога бостириб кириб, уни эгаллаб олди.

Президентликка даъвогар мухолифат номзоди Сергей Багапш ўз тарафдорларини оғир-босиқ бўлишга чақирди. Багапш йиғилганларга қарата сўзлаган нутқида қандай йўл тутиш масаласида турли сиёсий партиялар билан музокара олиб боришини айтди.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, милиция ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувда бир киши жароҳатланган.
Ҳозирда Абхазия Президенти Владислав Ардзинба ва Бош вазир Нодар Хашба қаердалиги номаълум.