Абхазия етакчиси Владислав Арзинба кеча Сухуми шаҳрида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар учун жавобгарликни президентликка номзод Сергей Багапш ва унинг тарафдорлари зиммасига юклади.

Республика Бош вазири Нодар Хашбанинг айтишича, ҳукумат биноси Багапш тарафдорлари томонидан эгалланган бўлса-да, амалдаги ҳукумат мамлакатдаги вазиятни ўз назоратида ушлаб турибди.