Америка артиллерияси ва ҳарбий ҳаво кучлари Фаллужадаги сунний исёнчилар жойлашган, деб ҳисобланган нуқталарни ўққа тутишни давом эттирмоқда. Америка ҳарбийларининг баёнот беришларича, шаҳарнинг 80 фоиз ҳудуди уларнинг назорати остида турибди.

Бугун Фаллужа шаҳрига Қизил ярим ой жамиятининг гуманитар ёрдами етиб келди. Бу ёрдам шаҳардаги тинч аҳолига мўлжалланган.
Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида эса исёнчилар бир неча кўприклар, полиция маҳкамалари ва бошқа биноларга ҳужум уюштирдилар. Ироқ ҳукумат қўшинлари исённи бостиришда кўмак бериш учун Мосул шаҳрига ўтказилмоқда.