Европа Иттифоқи яқин кунларда Исроил ва араб давлатлари вакиллари билан учрашишини маълум қилди.

Учрашувда Ироқдаги вазият ва Яқин Шарқда вазиятни барқарорлаштириш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда. Европа Иттифоқи раҳбари, Нидерландия Ташқи ишлар вазири Бернард Ботнинг айтишича, ташқи ишлар вазирлари даражасидаги бу учрашув 29-30 ноябр кунлари Хаага шаҳрида бўлиб ўтади.
Европа Иттифоқи барқарор, демократик жамият ва мустақил давлатни шакллантиришда Фаластин мухториятига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.
Еврокенгаш раҳбарияти аъзоси Хавер Солана бугун бундай деди:
“Фаластин халқи ва етакчиларининг уларни қўллаб-қувватлашимизга ишончи комил бўлсин. Уларнинг тинч ва мустақил давлатга эришиш тўғрисидаги орзулари рўёбга чиқишида биз қўлимиздан келган барча ёрдамни беришга тайёрмиз”,— деди Хавер Солана.