Бошқиртистон ички ишлар вазирлиги экстремизмда гумон қилинаётган 16 кишини ҳибсга олганини маълум қилди.

Ички ишлар расмийларига кўра, қўлга олинган 16 киши Россияда фаолияти ман этилган Хизбут таҳрир гурухи аъзоси бўлган. Улар мамлакатнинг тўртта шаҳрида экстремстик мазмундаги варақаларни тарқатганлари учун қўлга олинган.
Хизбут таҳрир гуруҳи фаолияти ўтган йили Россия Олий суди томонидан ман этилган.