АҚШнинг Ироқдаги элчиси Жон Негропонте АҚШ ҳарбийларидан бири Фаллужада қуролсиз ярадор исёнчини отиб ташлаганидан чуқур таассуф билдирди.

Юз берган воқеани ўша жойда бўлган америкалик телеоператор суратга туширган. Видеоёзув АҚШ ва унинг ташқарисида жанжалга сабаб бўлди. АҚШ Қўмондонлиги воқеа юзасидан тергов олиб бораётганини маълум қилди.