"Хамас" ташкилоти Фаластин мухторияти раислигига 9 январга режалаштирилган сайловни бойкот қилиш ниятида эканлигини билдирди. Айни пайтда Фаластиндаги "Исломий жиҳод" гуруҳи сайловда иштирок этажагини билдирди.

Фаластин мухториятининг муваққат раҳбари Равҳи Фаттуҳ агар Шарқий Қуддусда сайлов участкалари ташкил этилмаса сайлов ўтказилмаслиги мумкин, деб баёнот берди.
Исроил Ташқи ишлар вазири Силван Шалом кеча Вашингтонда қилган чиқиши чоғида Шарқий Қуддусдаги сайловчилар почта орқали овоз беришлари мумкин, деди.