Франция президенти Британия бош вазири Тони Блэр билан учрашди.

Бу учрашув Франция президенти Жак-Ширакнинг бугун Буюк Британияга бошланган расмий сафари доирасида бўлиб ўтди. Мазкур сафар икки давлат ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланганига 100 тўлгани муносабати билан амалга ошмоқда.
Учрашув чоғида Жак Ширак Ироқдаги уруш терроризмни кучайтирди, деган фикрни билдирди.
“Шубҳа йўқки, кейинги вақтда террорчилик ҳаракатлари кучайди. Бунинг асосий сабаби — Ироқдаги вазиятдир. Шунинг учун энди дунёда террор хавфи камайди, деган таъкиднинг адолатли эканига ишончим комил эмас”, — деди Франция президенти.