Бугун Германия молия вазири Ханс Айхел АҚШ, Европа ва Япония давлатларига қарата баёнот билан чиқди.

Унинг таъкидича, АҚШ, Европа ва Япония давлатлари долларнинг еврога нисбатан кескин қадрсизланиб бораётганига нисбатан биргаликдаги чора қўллаши лозим.
Кеча АҚШ молия вазири айни масалада чиқиш қилар экан, албатта, Вашингтон доллларнинг қадри ошишини истайди, бироқ, буни фақат бозор механизмларигина белгилаши мумкин, деган фикрни айтиб ўтди.