Америка Қўшма Штатлари расмийлари Россия Президенти Владимир Путиннинг кеча билдирган баёнотига муносабат билдиришда давом этмоқда.

Владимир Путин яқин йилларда Россия армиясига янги русумдаги ядровий ракета қуроллари келтирилишини маълум қилди. Бугун айни баёнот юзасидан АҚШ Давлат департаменти вакили Адам Эрели бундай деди:
“Биз Россия ҳарбий кучларининг замонавий қуроллар билан таъминланишини ўзимиз учун таҳдид, деб ҳисобламаймиз. Зотан Россия армиясида олиб борилаётган ўзгаришлар давлатларимиз ўртасидаги Москва шартномаси доирасидадир”.