Бағдоддаги полиция маҳкамаларидан бири ёнида мина ўрнатилган машина портлади.

Портлаш оқибатида икки нафар ироқлик фуқаро нобуд бўлди, тўрт нафари жароҳатланди. Киркук шаҳрида ҳам бомба портлаши оқибатда икки нафар тинч аҳоли қурбон бўлди, уч нафари жароҳатланди.
Яқинда Байжа шаҳрида ҳудкуш томонилан теракт содир этган эди. Оқибатида 14 нафар ироқлик қурбон бўлган эди. Рамади шаҳрида эса Америка ҳарбийлари билан бўлиб ўтган отишма туфайли 14 нафар исёнчи ўлдирилди.