БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Беларус ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқлари жиддий бузилаëтибди¸ деган баëнотини рамий Минск рад этди.

БМТ Бош ассамблеясининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Россиянинг мазкур масала муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақидаги таклифини қабул қилди. Бу қарорни Беларуснинг БМТдаги вакили Олег Иванов олқишлаб¸ Беларуснинг АҚШ устидан ғалабаси¸ деб баҳолади.
АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳасида Беларусда сиëсий мухолифатга муносабат¸ инсон ҳуқуқлари аҳволи хусусида ташвиш билдирилган. Минск ҳукумати бундай иддаоларни рад қилди.