2001 йил 19 ноябрда Покистондан Кобулга кетаётган тўрт нафар хорижлик журналистни ўлдирганликда айбдор, деб топилган афғонистонлик бугун ўлим жазосига хукм этилди.

29 ёшли Риза Хон тўрт нафар хорижлик журналистдан бири, италиялик аёлни зўрлаганлик, шунингдек ўз хотинини ўлдирганликда айбдор, деб топилди.
Афғонистон Миллий суди хаками Абдул Босит Бахтарий Риза Хон суд қарори юзасидан шикоят аризаси ёзиш ҳуқуқига эга эканини билдирди.