Қирғизистон ички ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқлари фаоли Турсунбек Охуновнинг йўқолишида мамлакат ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари қўли йўқлигини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, ҳукумат органлари президент Ақаевга қарши чиқаётган инсон ҳуқуқлари фаолини ҳибсга олмаган.
Расмийга кўра, Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан йўқолган шахсни топишда ёрдам беришни илтимос қилган.
Ўтган ҳафта қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Турсунбек Охуновнинг рафиқаси турмуш ўртоғи Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан учрашгани кетиб, қайтиб келмаганини маълум қилган эди.
Турсунбек Охунов Президент Асқар Ақаевнинг истеъфога кетишини талаб қилаётган эди.