Фаластин озодлиги ташкилоти раҳбари Маҳмуд Аббос ташкилот бор имкониятларини Фаластин давлати қурилишига қаратади, деб баёнот берди.

Фаластин парламенти сессиясида чиқиш қилар экан, Маҳмуд Аббос, энг аввало, мана шуни эътироф этди.
“Халқимизга ўз ҳуқуқлари қайтарилиши ва фаластинликларни таъқиб қилишга чек қўйилишига эришмагунча ҳаракатни тўхтатмасликка ваъда берамиз”, — деди Фаластин озодлиги ташкилоти раҳбари Маҳмуд Аббос.
Фаластиндаги энг йирик ташкилотлардан бири “Фатҳ” ҳаракати мамлакат етакчилигига Маҳмуд Аббос номзодини кўрсатди. Яқин кунларда унинг номзоди тасдиқланиши кутилмоқда.