Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Ироқка бағишланган халқаро анжуман давом этмоқда.

Унда АҚШ нинг Ироқдаги ҳарбий ҳаракати тарафдорлари ва бунга қарши томонлар ҳам иштирок этмоқда. Форумнинг бош мақсади — Ироқнинг тикланишида халқаро жамоатчилик кўрсатадиган ёрдам ва мамлакатни сайловга тайёрлаш масласини муҳокама этишдир.
БМТ бош котиби Кофи Аннан учрашув иштирокчиларини Ироқ халқига имкон қадар кўпроқ ёрдам беришга чақирди.
“Ироқ жамиятидаги турли гуруҳларни тинчлик ўрнатиш ҳаракатларига жалб этиш учун барча имкониятларимизни ишга солишимиз керак. Тинчлик ўрнатиш ҳаракатлари мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун кўптомонлама мулоқотлар ўтказиш орқали олиб борилади”, — деди БМТ бош котиби Кофи Аннан.