Ироқда охирги сўнгги кеча-кундузда сунний мусулмонлари вакилларидан икки нафари ўлдирилди.

Диний арбоблар уюшмаси аъзоси Шайх Халиб аз-Зухайр Баакуба шаҳри яқинидаги уйи олдида отиб кетилди. У Ироқ аҳлини 30 январга белгиланган сайловни бойкот қилишга чақирган эди.
Душанба куни Мосул шаҳрида бошқа бир нуфузли сунний дин арбоби Шайх Фатҳи Муҳаммад ал-Фатҳи ўлдирилган эди. Ироқ суннийлари сайловдан кейин мамлакат шиа мусулмонлари қўлига ўтиб кетиши мумкин, деб хавотирланмоқда.