Украина Верховний Радасида мухолифат номзоди Виктор Юшченко мухолифат вакиллари олдида президент қасамёдини қабул қилди.

Верховний Рада ўзининг навбатдан ташқари сессиясини айни тарзда якунлади. Сессия мухолифат томонидан депутатлар ташаббуси билан чақирилган эди. Сессияда 191 та депутат иштирок этди. Парламент қарор қабул қилиши учун эса парламент депутатларидан жами 226 та овоз бўлиши зарур.
Бундан бироз муқаддам парламент раиси Владимир Литвин парламент биносини тарк этган эди. У сиёсий намойишда қатнашмаслигини билдирди.