Ироқ муаммоларига бағишланиб, Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида ўтказилган халқаро конференция иштирокчилари Ироқдаги сиёсий ва диний гуруҳларни 30 январда ўтказилиши режалаштирилган умумхалқ сайловида иштирок этишга даъват қилдилар.

Анжуманда қабул қилинган декларацияда Ироқда ўтказилажак сайловда БМТ роли алоҳида эканлиги таъкидланган, терроризм, тинч аҳоли орасидан кишиларнинг ўғирлаб кетилаётганлиги, ўлдирилаётганлиги қораланган.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан халқаро ҳамжамиятни Ироқда сайлов ўтказишга кўмаклашишга чақирди.