Афғонистон президенти Хомид Карзай БМТнинг гаровдан озод қилинган уч ходими билан учрашди.

"Афғонистон халқи юз берган воқеа туфайли ўзини уятли сезаяпти. Одамларимиз меҳмонни яхши кўради. Афғон халқи ўзининг меҳмондўстлиги билан танилган. Шунинг учун ҳам у юз берган кўнгилсизликдан дили хира,"- деди Афғонистон президенти.