Покистон Бош вазири Шавкат Азиз бугун Янги Деҳли Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингх билан учрашди.

Томонлар Жанубий Осиёдаги барқарорлик нинг муҳим эканлигини таъкидлаб, айнан шу йўналиш да ҳаракат қилишга тайёр эканликларини билдирди лар.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Навтеж Сарна Янги Деҳлида бўлиб ўтган учрашувнинг самимий руҳда ўтганлигини таъкидлаб бундай деди:

Ҳар иккала томон ҳам мулоқот қанчалик оғир кечаётганлигига қарамай, у давом эттирилиши кераклигини ҳис қилди, Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш йўлида фаолият юритишга тайёр эканликларини билдирди,"-
деди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Навтеж Сарна.
Покистон Бош вазири Шавкат Азиз айни пайтда Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлиги уюшмаси раиси ҳамдир. У шу ташкилот раиси сифатида Ҳиндистон Бош вазирини уюшманинг январь ойида Бангладешда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишига таклиф қилди.
Бироқ маълумотларга қараганда икки қўшни давлат ҳукумат раислари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда асосий муаммо – Кашмир муаммоси бўйича сезиларли натижага эришилгани йўқ. Хабарларга қараганда, икки бош вазир Ҳиндистон-Покистон савдо иқтисодий муносабатларига доир бир қатор масалаларни, жумладан Покистон орқали ўтувчи Эрон-Ҳиндистон газ қувури билан боғлиқ муаммолар устида сўз юритдилар.

Покистон Бош вазири Шавкат Азизнинг ўзи бу ҳақда бундай деди:


"Биз газ қувури масаласини муҳокама қилдик. Покистоннинг ҳам, Ҳиндистоннинг ҳам табиий газга эҳтиёжи катта, чунки иқтисодиятларимиз тобора ўсиб бормоқда. Биз Туркманистон, Катар, Эрон каби давлатлар билан Покистонга табиий газни бевосита етказиб келиш тўғрисида сўзлашувлар олиб бораяпмиз. Биз бу соҳада Ҳиндистонга ҳамкорлик қилишни таклиф қилдик,"- деди Шавкат Азиз, Покистон Бош вазири. Бироқ унинг таъкидлашича Кашмир масаласи икки давлат ўртасида зиддиятга сабаб бўлаётган асосий муаммодир ва шунинг учун ҳам икки мамлакат ўртасида бошқа барча масалалар Кашмир муаммоси билан узвий равишда ҳал қилинади. Лекин, давом этди Покистон Бош вазири мулоқот давом эттирилади, Покистон Ҳиндистон билан тинч яшашни хоҳлайди.