Қозоғистон БМТ нинг одам савдоси ва фоҳишабозликка қарши кураш тўғрисидаги конвенциясини имзолади.

Қозоғистоннинг БМТдаги вакили Ержан Қазиханов мазкур ҳужжатни кеча Нью-Йоркда имзолади.
Конвенцияни имзолаган мамлакатлар одам савдоси ва фоҳишабозлик билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш учун барча чораларни ишга солиши лозим.
Қозоғистоннинг одам савдоси ва фоҳишабозликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияни имзолаши бу мамлакатда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар урчиган пайтга тўғри келди.