Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги паспортлари яроқсиз бўлгани туфайли мамлакатдан чиқиб кетолмаган ёки аксинча, мамлакатга кира олмаган қарийб 100 нафар тожикистонликдан узр сўради.

Вазирлик Консуллик бўлими мудири Тоҳир Аҳмадов кеча Душанбеда фуқаролардан узр сўрар экан, уларнинг паспортларидаги хатоларга босмахонада йўл қўйилган, улар Қозоғистонда, Олмаотадаги босмахонада босилган эди, деди.
Аҳмадовнинг айтишича, яроқсиз паспорт эгаларига янги паспорт бепул берилади.