Мексика расмийларининг хабар беришича, Канкун курорт шаҳарчасида тўққиз кишининг жасади топилган.

Уларнинг учтаси федерал полиция агенти бўлган. Қотиллик жойидан олинган далилларга кўра, қурбонлар қатл этилган бўлиши мумкин.

Расмийларга кўра, қотиллик наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар ўртасидаги кураш билан боғлиқ бўлиши мумкин.