Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти парранда гриппи эпидемиясидан огоҳлантирмоқда.

Маълумки, бу вирус шу йилнинг бошида Осиё қитъасида тарқалган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Шигеру Оми бугун қилган баёнотида эпидемиянинг олдини олиш учун ҳар бир мамлакат ҳаракат қилиши лозимлигини айтди.
"Эпидемия тарқаладиган бўлса, ҳеч қайси мамлакат ундан қутилиб қололмайди. Шунинг учун бу битта мамлакатнинг иши эмас. Менимча, биргаликда ҳаракат қилиш вақти келди. Эпидемия жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин", деди жумладан жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили.
Ташкилотга кўра, парранда гриппи эпидемияси юз берадиган бўлса, дунё аҳолисининг 25-30 фоизи касалланиб, етти миллон киши нобуд бўлиши мумкин.