Бугун Венада Халқаро атом энергияси агентлиги вакиллари Эрон ва Жанубий Корея ядровий дастурларини муҳокама қилиш учун учрашди.

Халқаро атом энергияси агентлигининг мажлиси Жанубий Кореянинг ядровий тажрибаларини муҳокама қилиш билан бошланди. Маълум бўлишича, Жанубий Корея ўзининг баъзи ядровий тажрибалари ҳақида маълум қилишдан бош тортмоқда.
Шунингдек, агентлик бугун Европа Иттифоқининг Эрон ядровий дастури борасида ишлаб чиққан резолюциясини кўриб чиқади.
Кеча агентлик раҳбари Муҳаммад Эл Барадей Эрон ўзининг уранни бойитиш дастуридан тўлиқ воз кечишни истамаётганлигини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Эрон 20та центрифуга билан уранни бойитиш тажрибаларини давом эттирмоқчи.