Покистонда “Newsweek” журналининг охирги сони мусодара қилинди.

Покистон ҳукумати қарорига кўра, журналнинг бу сонида ислом динини ҳақоратловчи мақола босилган. Хабарларда айтилишича, мақолада кинорежиссёр Тео ван Гогнинг ўлдирилиши Европада мусулмонларга нисбатан муносабатнинг ёмонлашишига олиб келгани ҳақида гап боради. Журналдаги мақолада таъкидланишича, режиссёрнинг ўлдирилишига сабаб унинг исломни танқид қилувчи фильм яратганидир.