Американинг “Фридом хаус” инсон ҳуқуқлари ташкилоти қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Турсунбек Охуннинг йўқолиши юзасидан мустақил текширув бошлашини маълум қилди.

“Фридом Хаус” ташкилотининг Қриғизистондаги вакили Стюарт Кан бу хусусда шундай деди:
“Биз Турсунбек Охуновнинг йўқолганидан жуда ташвишдамиз. 11 кундан буён у ҳақида хабар бўлмади ва ўзи ҳам хабар бермади. Табиийки, бундай вазият хавотир туғилади”.
Стюарт Кан сўзларига кўра, ташкилот Турсунбек Охуннинг топилишида Қриғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари кўмагига умид қилмоқда.
Турсунбек Охун мамлакат президенти Асқар Ақаев истеъфосини сўраб. Имзо йиғиш акциясини ўтказган кундан буён бедарак кетган.