Берлинда сафар билан бўлиб турган Ироқ раҳбари Ияд Аллавийга суиқасд қилишни режалаштирганликда гумон қилиниб уч киши қўлган олингани хабар қилинади.

Фаррух Юсифий
Германия бош прокурори Кай Неэм қилган баёнотида қўлга олинган уч киши ироқликлар экани айтилади.

Бош прокурорга кўра, суиқасдни режалаштирганликда гумон қилинаётган уч киши Ансар ал Ислам террорчи гуруҳининг аъзоси.

Бугун Аллавий Германия Канцлери Герхард Шрёдер билан учрашди. Учрашув чоғида Шрёдер Германия Ироқ аскарларига ҳарбий таълим бериш ва мамлакатни тиклашда ёрдамини давом эттиршини билдирди.


"Ироқликлар мамлакатни тиклашда Германия кўрсатаётган ёрдамни юқори баҳолайди. Биз полиция, армия ва фуқаролик маъмурияти соҳаларини ривожлантиришда Германия кўрсатаётган ёрдами учун миннатдормиз", деди Аллавий учрашув чоғида.

Шунингдек, Бугун НАТО бош котиби Яап де Хоп Шефер бугун Ироққа борди.
Брюсселдаги НАТО бош қароргоҳи баёнотида айтилишича, де Хоп Шефер Ироқдаги НАТО кучлари аскарларидан хабар олгани борган. У шунингдек, Ироқ расмийлари ва ҳарбий раҳбарлари билан учрашган.
Мазкур ташриф 2003 йилда АҚШ Ироқни эгаллаганидан бери НАТО раҳбарининг биринчи ташрифидир.