Хьюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайни янги ҳукумат таркибига дала қўмондонларини қўшмасликка чақирди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Карзайга ёзган мактубда жанггари гуруҳлар қўмондони бўлган, шунингдек ўтмишда ва ҳозирда Афғонистонда инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор қўмондонларни янги ҳукумат таркибига киритмасликка чақирилган.
Афғонистонда октябр ойида бўлиб ўтган Президентлик сайловларида ғалабага эришган Ҳамид Карзай 7 декабрда қасамёдга келтирилади.