Покистон Президенти Парвез Мушарраф бугун Вашингтонда АҚШ Президенти Жорж Буш билан учрашади.

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашувда терроризмга қарши кураш, хусусан Покистоннинг Афғонистонга чегарадош минтақаларида яширинган Ал-Қайда ва Толиблар раҳбарларини таъқиб қилиш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, Буш ва Мушарраф савдо соҳасида АҚШ-Покистон ҳамкорлиги, шунингдек Покистон-Ҳиндистон ўртасида юзага келган вазият каби масалаларни ҳам муҳокама қилади.