Россия Президенти Владимир Путин БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари сонини кўпайтириш тўғрисидаги БМТ ислоҳотлар режасининг энг муҳим тавсиясини рад этди.

Бугун Деҳлида журналистлар билан учрашган Путин агар янги аъзолар вето овозига эга бўлмаса, ислоҳот бир томонлама бўлиб қолади, деган фикр билдирди:
”Агар Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сони кўпайса, уларга бошиданоқ вето ҳуқуқи берилиши керак, деб ўйлайман. Акс холда бу БМТда ўтказилган соҳта ислоҳот бўлиб қолади“ - деди Владимир Путин.