Бугун худкуш террорчилар Бағдод марказидаги полиция идораси яқинида иккита машинага ўрнатилган бомбани портлатгани оқибатида камида олти одам нобуд бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Портлаш Ироқ ҳукумати ва чет эл элчихоналари жойлашган Бағдоднинг “Яшил зона” деб аталувчи минтақаси яқинида юз берди.
Гувоҳлар воқеа ҳақида шундай деди:
”Ал-Салхия полиция идораси олдида бомба портлади. Идора яқинидаги одамлар танаси парчаланиб кетди. Ҳозирда у ерга ҳукумат расмийлари етиб келди “ - дейди портлашни кўрган гувоҳлардан бири.
“Ирақия” телевидениеси портлаш оқибатида америкалик бир аскар ўлганини хабар қилди. Бу сўнгги икки кун ичида полиция идораси олдида содир этилган иккинчи портлашдир.