Бугун Венгрияда хорижда яшаётган этник венгерларга фуқаролик бериш масаласи бўйича референдум ўтказилди.

Тахминий маълумотларга кўра, гап хориждаги беш миллион венгер ҳақида бормоқда. Бу эса мамлакат аҳолисининг деярли ярмига тенг.
Референдум Венгрия мухолифати ташаббуси билан ташкил этилди.