Киев шаҳрида мухолифатнинг минглаб тарафдолар яна Мустақиллик майдонига йиғилди.

Норозилик намойиши иштирокчилари 26 декабрда президентликка сайлов иккинчи босқичи қайтадан ўтказилишига ишонч ҳосил қилмагунча, майдонни тарк этмасликларини билдирди.
Украина парламенти мамлакат конституцияси ва сайлов тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни 14 декабрга қолдирди. Амалдаги президент Леонид Кучма тезликда ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказиш тўғрисидаги ваъдасини бажармаганликда мухолифат томонини айблади. Мухолифат томонидан Президентликка номзод Виктор Юшченко ўз навбатида бундай деди:
“Биз фикримизни айтдик: президент Марказий сайлов коммисиясини истеъфога чиқармагунча ва унинг янги таркиби бўйича таклиф билдирмагунча, ҳукуматни ҳам истеъфога чиқармагунча, сайловлар тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритмагунча, ҳар қандай мулоқотлар мантиқсиздир”.
Леонид Кучма Россия ва Европа кузатувчиларини Киевга қайтиш ва сиёсий инқирозга барҳам беришда иштирок этишга чақирди. Украина Олий суди президентликка сайловнинг иккинчи босқичини 26 декабрда қайта ўтказишга қарор қилган.