Толибон ҳаракати Хамид Карзайнинг Афғонистон Президенти лавозимига киришиш маросими давомида хужум қилиш билан тахдид қилмоқда.

Рейтерс ахборот агенлигига кўра, Толибон ҳаракатининг қўмондонларидан бири эртага бўладиган Карзайнинг президентлик лавозимига киришиш маросими давомида ҳукумат бинолари ва ҳарбий объектлар олдида бўлмасликдан огоҳлантирди.

Маросим Президент Карзайнинг қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган. Унда АҚШ Вице-президенти Дик Чейни, мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ва бошқа расмийларнинг қатнашиши кутилмоқда.