Кремлда Ироқ Бош вазири Ояд Алавий ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида музокаралар бошланди.

Кремлда Ироқ Бош вазири Ояд Алавий ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида музокаралар бошланди.
Учпашувдан бош мақсад — январга белгиланган сайловлар арафасида Ироқдаги вазият ва Бағдод ҳамда Москва ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишдир.
Шунингдек, Ироқнинг хорижий давлатлардан қарзлари масаласи кўриб чиқилиши ҳам кутилмоқда. Расмий Москва Ироқ қарзининг тахминан 90 фоизидан воз кечишга тайёр эканини билдирди. Шундай тақдирда Ироқнинг ташқи қарзи тахминан бир миллиард долларга қисқаради.